МФЙ раислари билан йиғилиш ўтказилди

Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Яшнобод туманидаги МФЙ раислари билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда тумандаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Вазир ўринбосари сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда маҳалла раислари фаолиятига доир кўплаб танқидий фикрлар бўлаётлигини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида бу холатлар аҳоли орасида норозилик кайфиятини келтириб чиқармоқда.

Йиғилишда ҳар бир маҳалла раиси пандемия даврида эҳтиёжманд оиларларнинг рўйхатини тузишда ҳалол бўлиши, тарафкашликка йўл қўмаслиги талаб қилинди. Аҳоли билан ишлашда хушмуомала бўлиш масаласи ҳам ўртага ташланди. Маҳаллаларда яшаш шароити оғир бўлган оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш бўйича ишлар ҳам тўхтаб қолмаслиги таъкидланди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Дада-Али Зуфаров ҳам қатнашиб, МФЙлар фаолиятини яхшилаш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритди.

🖌Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати