Нодиржон Ахмеджанов — Яшнобод тумани ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Йиғилишни туман ҳокими Дилмурод Турдиев очди ва олиб борди.

Шу вақтгача Яшнобод туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Миржалилович Зуфаров ўз вазифасидан озод этилди.

2017 йил 18 июлдан «Яшнобод» инновацион технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келган Нодиржон Ахмеджанов туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Нодиржон Ахмеджанов 1986 йил 1 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий алоқалар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

Манба: www.yashnobodnews.uz