Олий Мажлис Сенати аъзолари Яшнобод туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман фаоллари билан учрашди

2021 йилнинг 14 июль куни Доимий асосда ишловчи Олий Мажлис Сенати аъзолари Мадумаров Толибжон Абдумаликович ҳамда Сагдуллаев Шамансур Шохсаидович Яшнобод тумани фаоллари билан учрашди.

Учрашув давомида Сенаторлар томонидан: Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг тарғиботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳамда Сенат таркибида ташкил этилган янги – Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ва унинг олдида турган вазифалар ҳақида тушунтириш ишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш каби масалалар чуқур таҳлил қилиниб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқилди ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек, Т.Мадумаров Олий Мажлис Сенатидаги маъқулланаётган қарорларни мазмун-моҳиятини ўз вақтида етказилишида маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллиги яхши натижаларга олиб келиши ва Президент Қарор ва Фармонлари ижроси таъминланиши ва фуқаролар розилигига сабаб бўлиши таъкидлади.