ОСОЙИШТА ЮРТГА ТЎЙЛАР ЯРАШАДИ

Пойтахтимизнинг “Уммон” тўйхонасида Яшнобод туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда тадбиркор Озода Алиева ҳамкорлигида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг ўн нафар фарзандининг суннат тўйлари ўтказилди.

Шодиёнага “Дилбоғ”, “Тузел”, “Донишманд”, “Яшнобод”, “Маърифат”, “Бойсун” каби маҳаллаларнинг хонадонлари вакиллари таклиф этилди.

Тўкин дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Эл суйган санъаткорлар Мавлуда Асалхўжаева, Зулайҳо Бойхоноваларнинг дилрабо куй-қўшиқлари тантанага янада файз киритди.

Тўй ташкилотчилари томонидан тўйболаларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz