“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” БАЙРАМГА БАҒИШЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли 7220-, 7251-сонли ҳарбий қисмларда “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил этилди.

Мазкур байрам тадбирлари 25 октябрь — Ички ишлар идоралари ходимлари кунига бағишланди. Жойларда уюштирилган тантаналарда соҳа ходимлари билан бир қаторда яшнободлик ўқувчи-ёшлар ҳам фаол иштирок этишди.

Тадбир давомида келгусида ўз олдига ички ишлар ходими бўлишдек юксак мақсадни қўйган йигит-қизлар тажрибали мутахассислар билан дилдан мулоқот қилиш имконига эга бўлдилар. Самимий кечган ўзаро мулоқотлар чоғида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz