ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 156-сонли умумтаълим мактаби Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Бошланғич ташкилоти ташаббуси билан туман прокуратураси ҳамкорлигида «Прокурор ва ёшлар»  учрашуви ташкил этилди.

Туман прокуратурасида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда туман прокурори Олимжон Азимов бугун бевосита давлатимизда соҳада олиб борилаётган ҳуқуқий  ислоҳотлар,  Президентимиз томонидан прокуратуранинг олдига қўйилаётган энг муҳим вазифалар ва энг асосийси, прокуратурани том маънода «Халқ прокуратураси»га айлантириш учун амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига туман прокурори, ўринбосари, ёрдамчилари ҳамда терговчилар томонидан батафсил  жавоб олдилар. Учрашув давомида туман прокурори ўқувчи-ёшларни туман прокуратураси биноси, ундаги «Фуқароларни қабул қилиш хонаси», ушбу даргоҳда фуқаролар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан таништириб ўтди.

Учрашув сўнгида туман прокурори Олимжон Азимов ўқувчи-ёшларга келажакдаги ишларига омад тилаб, туман прокуратураси доимо ёшлар билан бирга эканлиги, идора эшиклари ёшлар учун доимо очиқ  эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz