Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси томонидан Махтумқули кўчасидаги уйларга энг яқин мактаб – бу Яшнобод тумани, Султонали Машхадий кўчасидаги 307-сонли умумий ўрта таълим мактаби эканлиги, аммо  бу мактаб Махтумқули кўчасидан атиги бир неча қадам узоқликда жойлашган бўлсада,  лекин, у ерга тўғридан тўғри бориш мумкин эмаслиги маълум қилинганди.

Шуни маълум қиламизки, мазкур худудга энг яқин мактаб бу 161-мактабдир.

Шу билан бирга 307-мактаб ва Мақтумқули кўчаси орасида турар жойлар ва Боткина қабристони жойлашган. Шу боис ҳам Маҳтумқули кўчасидан 307-мактабга тўғридан-тўғри йўл ўтказиш айни вақтда имконсиз.