РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Миллар” дастурида Яшнобод тумани, “Иқбол” маҳалласи, Уйсозлар 2-тор кўчаси 61 уйда яшовчи фуқароларнинг эътирозларини ўз ичига олувчи видеорепортаж эфирга узатилди.

Унда айтилишча, 2018 йилда мазкур манзилда яшаб келган фуқароларнинг уйлари ноқонуний тарзда бузиб ташланган.

Маълум бўлишича даъвогар Яшнобод туман ҳокимлиги Уйсозлар 2-тор кўчаси 61 уйда яшовчи Холмирза Устаматов ва Парида Азимовага нисбатн ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонида ноқонуний қурилган қурилмаларни бузиш ва ер майдонини тартибга келтириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2018 йил июн ойидаги ҳал қилув қарорига асосан Яшнобод туман ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатларилган.

Суд қарорига асосан Уйсозлар 2-тор кўчаси 61 уйдаги ноқонуний қурилмаларларга нисбатан қонуний чора кўрилди.