Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани “Машинасозлар” маҳалласи, “Мирзо Улуғбек” кўчасида бошланган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари суст олиб борилаётганлиги юзасидан норозилик билдирилди..

Шуни маълум қиламизки, “Машинасозлар” маҳалласи Мирзо Улуғбек кўчасида айни вақтда пудратчи компания томонидан болалар майдончалари барпо қилинмоқда.

Молиялаштириш дастурига кўра, кўчанинг йўлакларини асфальтлаш ва бетонлаш ишлари ҳам олиб борилади.

Шуни маълум қиламизки, “Обод маҳалла” дастури бўйича Яшнобод туманининг ўнлаб маҳаллаларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.