Расмий муносабат

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.Уз” гуруҳи вакили томонидан Яшнобод тумани “Истиқлол” маҳалласида ободонлаштириш ишлари давомида яшил буталарга зиён етаётганлиги тўғрисида хабар тарқатилди.

Воқеа жойига Яшнобод туман экология бўлими ходимлари чиқиб холатни ўрганишганда бу хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди.

Шунингдек, маҳалла аҳолиси ободонлаштириш ишлари туфайли юзага келаётган ноқулайликлардан норози бўлмоқда

Бу бўйича аниқ муддатлар белгиланган. Мазкур муддатлар якунида “Истиқлол” маҳалласидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари якунланади.