РУС ТИЛИ ФАН ОЙЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ФЕСТИВАЛЬ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан рус тили фан ойлиги якунларига бағишланган фестиваль бўлиб ўтди.

Тадбирда фан олигида муносиб иштирок этиб, турли номинациялар бўйича фаол қатнашган ва ғолибликни қўлга киритган мактаблар жамоалари, ўқитувчи ва ўқувчилар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ҳамда махсус совғалар билан тақдирландилар.

Фестивалда туман халқ таълими бўлими мудири Собир Мамадалиев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Ўзига хос байрам тусини олган тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан рус адабиёти асарлари асосида саҳналаштирилган саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Манба: www.yashnobodnews.uz