Савдо ярмаркалари аҳоли узоғини яқин қилмоқда

Бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан секторлар кесимидаги маҳаллалар ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқатлар кўчма савдо ярмаркалари давом этмоқда.

Жумладан, жадвалга кўра, тумандаги “Ватандош”, “Алимкент”, Махмур, “Кўксарой”, “Ўқчи-Олмазор” каби маҳаллалар аҳолиси уйи яқинида рўзғори учун зарур озиқ-овқатларни харид қилишяпти.

 

Азиз яшнободликлар! Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига эътиборсиз бўлманг, карантин қоидаларига, санитария-гигиена меъёрларига амал қилинг. Зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг! Уйда қолинг!

#uydaqoling

#bizbirgayengamiz

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати