САЙЛОВГА ҲОЗИРЛИК ҚИЗҒИН

Хабарингиз бор, шу йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда юртимиз бўйлаб мазкур сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамда мутасаддилар 2-сектор ҳудудида ташкил қилинган 482-сонли сайлов участкасида тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Сайловга тайёргарлик кўришга масъуллар томонидан олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ўрганилди ва кўздан кечирилди. Ташкилий ишлардаги мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф қилиш, сайловда фуқароларимизнинг фаол иштироки, шунингдек, хавфсизлик ва осойишталикни таьминлаш борасида тавсия ва таклифлар берилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz