САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кунига тобора оз вақт қолмоқда. Жойларда сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар билан сайловчилар учрашувлари қизғин давом этяпти.

Жумладан, куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 17-сонли мусиқа ва санъат мактабида жойлашган 462-сайлов участкасида 143-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муаттархон Абдуллаева билан ана шундай учрашув ташкил этилди.

Унда тумандаги “Маърифат”, “Ширинобод”, Жўрабек номли маҳаллаларда истиқомат қилувчи сайловчилар иштирок этди.

Манба: www.yashnobodnews.uz