САНЪАТКОР БИЛАН УЧРАШУВ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 69-сонли умумий ўрта таълим мактабида Республика маънавият-маърифат маркази туман бўлими ташаббуси билан “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзига хос очиқ мулоқот руҳида кечган тадбирда таниқли сўз устаси ва актёр Валижон Шамсиев ташриф буюрди. Санъаткор учрашувда ўз ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб берди ва ўқувчиларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

Манба: www.yashnobodnews.uz