Сектор раҳбарлари ҳоким ёрдамчилари билан учрашди

Бугун Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов ва сектор раҳбарлари тумандаги 66 та маҳаллада иш бошлайдиган ҳоким ёрдамчилари билан уларнинг бўлажак фаолиятлари ва вазифаларини муҳокама қилишди.

Таъкидлангандек, ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш, ўз бизнесларини бошлашда яқиндан ёрдам бериши лозим.

Ҳоким ёрдамчиларига самарали меҳнат олиб боришлари учун барча шароитлар яратиб берилиши айтиб ўтилди.

Яшнобод туманида ҳоким ёрдамчиларини саралаб олишда уларнинг аввалги меҳнат фаолияти, тажрибаси, маълумоти ва лидерлик хусусиятлари инобатга олинди.