Сирдарё халқига инсонпарварлик ёрдами

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида жабрланган фуқаролар учун инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда давом этади.

Бугун туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ташаббуси билан яшнободликлар номидан ҳозирланган озиқ-овқат ҳамда кийим-кечаклар карвони Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳридаги “Ишонч” ва “Хазина” маҳаллаларига эвакуация қилинган оилаларга етказиб берилди.


Шунингдек, махсус техникалар карвони ҳам Сардоба сув омборига етиб борди ва сув тошқини оқибатларини бартараф этишга киришди.

 

#bizbirgamiz

#birgayengamiz