«СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИ ҲАМКОРЛИГИДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Тарновбоши маҳалласида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси ҳамда «Соғлом авлод учун» халқаро жамғармаси ҳамкорлигида аҳоли, жумладан, ёшлар ва хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Ушбу хайрли тадбирда тўққиз юздан зиёд аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишга эришилди. Аниқланган  касалликларни даволаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz