СОҲИБҚИРОН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАБ

Юртимизнинг турли гўшаларида бўлгани каби Яшнобод тумани таълим муассасаларида ҳам Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги кенг нишонланди. Жумладан, тумандаги 61-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан уюштирилган адабий-маърифий тадбир ҳам кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

Таълим даргоҳининг 7 “В”–синф ўқувчилари ўз раҳбарлари Лилия Геннадьевна Егорова бошчилигида тадбирга пухта ҳозирлик кўришди. Адабий-маърифий тадбирда Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид турли бадиий композициялар, тарихий асарлардан саҳна кўринишлари намойиш этишди. Дилрабо куй ва қўшиқлар ижро қилинди.

Эътиборлиси, мазкур мактабда турли миллат ва халқларнинг фарзандлари рус тилида таҳсил олишади. Тадбирда уларнинг фаолликлари ва ўзига хос чиқишлари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.


Манба: www.yashnobodnews.uz