Спорт-соғлиқ гарови!

Яшнобод туманида хотин – қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича турли спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, “15-май Халқаро оила куни» муносабати билан бугун Яшнобод туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан “Ашхобод” сайлгоҳида «Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам» шиори остида пиёда юриш ва соғломлаштириш гимнастикаси тадбири ўтказилди.

Соғломлаштириш тадбирида тумандаги мингга яқин турли ёшдаги хотин-қизлар фаол иштирок этишди.

Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.

Шундай экан, ҳаётингизнинг бирламчи муҳим омили бўлган соғлигингизга вақтида эътибор қаратиб, кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг!