СУМАЛАК — НАВРЎЗИ ОЛАМ КЎРКИ

Шу кунларда Яшнобод туманида умумхалқ байрами — Наврўз айёмига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Маҳаллалар, кўча ва хиёбонларда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари авжида. Корхона, ташкилотлар, таълим-тарбия муассасаларида ҳашарлар уюштирилиб, атроф тартибга келтирилмоқда.

Бугун тумандаги “Дўстлик” истироҳат боғига қадам ранжида қилган киши бу кўркам масканда байрам нафасини бир зумда ҳис этади. Ёшу кексанинг чеҳрасидаги табассумни кўриб диллар яйрайди.

Наврўз оламнинг бетакрор безакларидан бири эса шубҳасиз сумалак, десак янглишмаймиз. Тумандаги 31-сонли Меҳрибонлик уйи хизматчи ва ходимлари эзгу ниятлар билан дошқозонга сумалак солишганини кўриб кўзингиз қувнайди. Бу юртимизда сумалак сайиллари бошланаётганидан дарак беради.

Манба: www.yashnobodnews.uz