Тадбиркорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди

Республика махсус комиссияси қарорига асосан 15 августдан Ўзбекистонда пандемия сабабли жорий этилган карантин чоралари юмшатилади. 20 августдан юртимиздаги буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари фаолиятини юритишга руҳсат берилди. Яшнобод туман ҳокими ва сектор раҳбарлари “Авиасозлар”  бозоридаги тадбиркорлар билан учрашди. Учрашув давомида тадбиркорлар 20 августдан фаолиятини йўлга қўйиши мумкинлиги ва бунда барча санитария нормаларига қатъий риоя қилиниши лозимлиги тўғрисида огоҳлантириш берилди.

Яъни  ниқоб тақилиши ва ҳар бир дўконда антисептик воситалар, дезинфикцион тўшаклар бўлиши лозим. Ниқобсиз мижозларга хизмат кўрсатиш таъқиқланади. Дўконлар ташқарисига буюмлар олиб чиқилиши мумкин эмас. Мижозлар ўртасида ижтимоий масофа сақланиши талаб қилинади. Учрашув давомида туман ҳокими тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.