ТАДБИРКОРЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг янги тизими яратилмоқда.

Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Рахманкулов ва сектор раҳбарлари туман ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти билан бевосита танишди. Туман ҳокими ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш жараёнларининг қай даражада ташкил этилганлиги, ҳамда уларнинг муаммо ва фикр-мулоҳазаларини тинглаб, зарур ёрдам ва ечимлар юзасидан мутасадди ташкилотларга  кўрсатма ва топшириқлар бериб бормоқда.

Юртимизда тадбиркорлар кўпайса, янги ишлаб чиқариш корхоналари очилса, янги иш ўринлари яратилади. Халқимизнинг турмуш шароити тобора яхшиланади. Ҳаётимиз янада фаровон ва обод бўлиб,  гуллаб яшнашига мустаҳкам замин яратилади—дея таъкидлади  Б. Рахманкулов.

Шунингдек, туман ҳокими тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар,  ноқулайликлар бўлмаслигини шахсан назорат қилишини алоҳида таъкидлади.