ТАНЛОВ БЎЛИБ ЎТДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани 1-сектор штабида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ижара бериш бўйича танлов бўлиб ўтди.

— Танловда жами умумий овқатланишга ихтисослашган тўққизта корхона ўз хизматларини таклиф қилди, — дейди танлов комиссияси раиси, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Зуфаров. — Тадбир олдидан даъвогарлар танловга тақдим этилган 23-, 215-, 244-сонли умумтаълим мактаблари шарт-шароитлари билан яқиндан танишиб, ўз лойиҳалари билан қатнашдилар. Улар орасидан муносиб, деб топилган корхоналар танловда ғолибликни қўлга киритишди. Ишонамизки, бу танлов мактабларимиздаги умумий овқатланиш шохобчалари иш сифатини оширишга хизмат қилади.

Манба: www.yashnobodnews.uz