ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Шу кунларда пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан жойларда “Кийиниш маданияти — соғлом турмуш гарови” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, ана шундай тадбирлардан бири куни кеча тумандаги 24-сонли мусиқа ва санъат мактабида  6-ҳудудга бириктирилган Ал-Бухорий номли, Моҳинур, “Ватандош”, “Тузел”, Амир Темур номли, “Гўзал” ҳамда “Олмос” маҳаллалари мутахассислари ва фаоллари иштирокида бўлиб ўтди. Мазкур ҳудуддаги 31-сонли оилавий поликлиника шифокорлари билан ҳамкорликда тадбирда соғлом турмуш тарзини кечиришда  кийиниш маданиятининг аҳамияти бўйича театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ушбу тадбирда бошқа ҳудудлардан фарқли жиҳати, жамоат бўлиб бирлашган ҳолда тарғибот ишларини ташкил этишда ибрат бўлиш истагида ҳудуд мутахассислари бир хил либосда меҳмонларни кутиб олиб, тадбир давомида фаол иштирок этишди. Санъатсевар болажонларнинг чиқишлари эса йиғилганларга хушкайфият улашди.

Манба: www.yashnobodnews.uz