Тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди

Яшнобод тумани Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва “Ишга марҳамат”мономаркази ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳудудига ўтган 8 та маҳалла фуқаролар йиғинида «Хонадонбай» тизими асосида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борди.

Тарғибот-ташвиқот ишлари давомида мазкур 8 маҳалланинг аҳолиси ишга жойлашиш масаласи билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилиши мумкинлиги ҳамда касб-ҳунарни эгаллаш учун мономарказдаги мавжуд ўқув курсларида таҳсил олиши тўғрисида маълумотлар берилди.