Таълим соҳасига эътибор

Яшнобод туман хокими Б.Рахманкулов 2020 йил 30 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси  доирасида Яшнобод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 215-сонли умумтаълим мактабида бўлди.

 Мазкур мактабда йиллар давомида ўқув жараёнларининг талаб даражасида олиб борилмаганлиги, биноларнинг таъмирталаблиги ва   яратилган шароитларнинг ёмонлиги сабаб шу ҳудудда яшовчи ўқувчиларнинг мактабга қамрови қониқарсиз даражада бўлган.  

 Ушбу мактабда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 679-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йилда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 Туман ҳокими бу ерда бажарилган ишлар, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, бундан буён таълим сифатини яхшилаш ва шу орқали ўқувчилар қамровини ошириш бўйича мутассаддиларга қўшимча топшириқлар берди.