ТЕЖАМКОРЛИК — ДАВР ТАЛАБИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Оазис-Асака” меҳмонхонаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган 2019 йил 5 июлдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, маҳаллалар оқсоқоллари ва бошқа фаоллар иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов очди ва  йиғилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масала билан таништирди. Шунингдек, Х.Тиллашайхов туманда амалга оширилаётган ишлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан 2019 йил июнь ойида истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида, бундан ташқари хонадонларда АСКУЭ тизимига ўрнатилаётган ҳисоблигичларнинг афзалликлари ва тежамкорлиги тўғрисида ахборот берди.

Кун тартибидаги масала бўйича “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Рустам Калонов сўзга чиқди. Унда мамлакатимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар, Президентимиз ва давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилган ишлар алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ўтказилган 2019 йил 5 июлдаги видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш учун электр энергия ҳамда газ тарифларини ошириш юзасидан аввал аҳоли билан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш кераклиги бўйича тўхталиб ўтди. Жумладан, тадбирда мутахассислар аҳоли ўртасида электр энергияси, газ ҳамда сувдан фойдаланиш бўйича исрофгарчиликка йўл қўймаслик, хонадонларда АСКУЭ тизимига ўрнатилаётган ҳисоблигичларнинг афзалликлари тўғрисида тарғибот ва  тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

Бир сўз билан айтганда, тежамкорлик бугун — давр талаби! Ресурслар имкониятидан унумли ва оқилона фойдаланиш эса фақат аҳоли фаровонлигига хизмат қилади.

Манба: www.yashnobodnews.uz