ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмасида Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимияти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Эгамбердиев , Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар инсон манфаатларини муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ва халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Муаттар Абдуллаева барча ҳамкасбларини соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб, байрам билан қутлади.

Шундан сўнг, тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ шифокор ва ҳамширалар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган махсус фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар ҳамда совғалар билан тақдирландилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz