ТИЛ — МИЛЛАТ КЎЗГУСИ!

Пойтахтимиздаги Корея маданияти ва санъати марказида Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Тил — миллат кўзгуси!” шиори остида она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигига бағишланган байрам бўлиб ўтди.

Тантанани туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров очди ва қатнашчиларни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз йиллиги билан табриклади. Сўнгра байрам муносабати билан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш рассомлар”, “Энг яхши иншо муаллифлари” танловлари ғолиблари учун таъсис этилган совға ва дипломларни топширди.

Шундан сўнг, “Турон” давлат ҳарбий театри ижодкорлари томонидан қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов қаламига мансуб “Сарвиқомат дилбарим” асари асосида яратилган спектакль томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди.

Манба: www.yashnobodnews.uz