Туман ҳокимлиги танлов эълон қилади

Яшнобод нафақат пойтахтимизнинг, балки мамлакатимизнинг жадал суръатларда ривожланаётган туманларидан саналади.

Туман ҳокимлиги Яшнобод тумани рамзини яратиш бўйича танлов эълон қилади. Унда нафақат рассомлар, дизайнерлар, балки ҳаваскорлар ҳам иштирок этиши мумкин. Танлов 2020 йил 15 февралга қадар давом этади. Ғолиб туман ҳокимлигининг махсус қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.

Хўш, сиз Яшнобод тумани рамзини қандай ифодалаган бўлар эдингиз?!

Яшнобод тумани рамзи учун тайёрлаган эскизларингизни yashnobod18052019@umail.uz ёки barlos72@mail.ru электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: 712839824, 909734790

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz