“ФАРЗАНДЛАР ТАРБИЯСИ УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛ!”

Шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш вазифаси топширилганди.

— Фарзандларимиз тарбияси учун барчамиз бирдек масъулмиз, — дейди Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов. — Шу мақсадда туман ҳокимлиги томонидан ҳалқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ўрта мактабларда ҳоким, прокурор, ички ишлар бошлиғи, ҳоким ўринбосарлари ўтадиган дарс жадваллари тайёрланган. Мазкур дарс соатлари баҳонасида эртамиз эгаларига таълим даргоҳларида яратилган шарт-шароитлар, уларни қийнаётган муаммолар билан ҳам бевосита танишиб, уларни бартараф этиш чораларини кўряпмиз.

Туман раҳбарининг галдаги ташрифи 227-сонли умумтаълим мактаби бўлди. Унда Хожиакбар Камолиддинович юқори синф ўқувчиларига “Маънавият соати”дан дарс ўтди.

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева 155-сонли, туман халқ таълими бўлими мудири Собир Мамадалиев эса 69-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга дарс ўтдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz