Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг XI сессиясида

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг XI сессияси бўлиб ўтди.

Видеомулоқот тарзида ўтказилган сессияни Кенгаш раиси ва туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов очди ҳамда олиб борди.

Унда туманда эпидемиологик вазиятни назорат қилиш ва карантин чораларини қатъий кучайтириш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини манзилли ташкил этиш ва секторлар кесимида шаклланган мухтож, ишсиз ва кам таъминланган аҳоли рўйхатини қайта кўриб чиқиш, туман Кенгашининг 2020 йил 1 майдаги  46/2-8–сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш каби олтита масала кўриб чиқилди.

 


Кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборот ва ҳисоботлар тингланиб, депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати