Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг XIX сессиясида

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининиг XIX сессияси бўлиб ўтди.  Видеоконференция тарзида ўтказилган сессияда учта масала кўриб чиқилди. Яшнобод туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Лазиз Темиров эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет тушумлари ва аҳолини иш билан таъминлаш бўйича маълумотлар берди.

Сессияда Президент фармонлари, “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ва “Темир дафтар” рўйхатлари асосида аҳолига берилган моддий ёрдамлар бўйича маълумотлар депутатларга ҳавола қилинди. Сессияда Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳисоботлари тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборот ва ҳисоботлар тингланиб, депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.