Халқ депутатлари Яшнобод туман кенгаши қарори

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг бўшаб қолгансайлов округларида депутатлар сайловини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексининг 8 ва 93-моддасига ҳамда Яшнобод тумани Санитария-Эпидемиологик осоишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2020 йил 19 ноябрдаги 08/1694-сонли хулосасига асосан халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.      Яшнобод тумани санитария-эпидемиологик осоишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2020 йил 19 ноябрдаги 08/1694-сонли хулосаси

инобатга олинсин.

2.      Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексининг 93-моддасига асосан халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг бўшаб қолган 2-Семурғ, 15-Тузель, 16-Ватандош ва 30-Уйсозлар сайлов округларида депутатлар сайловини ўтказиш 2020 йил 27 декабрь, якшанба кунига тайинлансин.

3.      Белгилансинки, бўшаб қолган ўринларга сайлов эълон қилинганидан сўнг сайлов ўтказилиши белгиланган сайлов участкалари жойлашувидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 майдаги 0372-20-сон СанҚваМ “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари” (кейинги ўринларда-0372-20-сон СанҚваМ деб юритилади) асосида ушбу комиссиялар жойлашадиган биноларга тиббиёт ходимлари, жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлаш учун Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари масъул этиб бириктирилади.

4.      Бириктирилган масъул ходимлар сайлов жараёнига аралашмайди ва ўзларининг зиммасидаги вазифаларни бажаради.

5.      Яшнобод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ходимлари сайлов ўтказилаётган бинода 0372-20-сон СанҚваМ ҳамда ушбу Низомда белгиланган COVID-19 короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва унга қарши кураш тадбирларини амалга оширилишга масъул ҳисобланади.

6.      Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлашга масъул ҳисобланади.

7.      Бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш даврида туман сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, сайловчиларга ҳамда бинолардаги техник ходимларига зарур дезинфекция қилиш воситалари ва ҳимоя воситалари миқдорлари бўйича эҳтиёж аниқланади ҳамда белгиланган тартибда етказиб берилади.

8.      Сайлов эълон қилинганидан сўнг сайловга қадар бўлган давр ичида сайлов округи ҳудудида эпидемиологик вазият ўзгарган тақдирда Махсус комиссиянинг хулосасига асосан туман сайлов комиссияси томонидан сайлов тўхтатилади.

9.       Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси (М.Абдуллаева), Яшнобод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Ш.Халилова), Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (Т.Зупаров), туман ҳокими ўринбосари (Ш.Зуфаров) – 0372-20-сон СанҚваМ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сон қарор талаблари ҳамда ушбу қарорга қатьий риоя этилиши ва ходимлар ажратилишини таъминласин.

10.      Туман сайлов комиссияси (А.Хайдаров) бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил қилиш ва уни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, 0372-20-сон СанҚваМ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сон қарори ҳамда ушбу қарорга қатьий риоя этилишини таъминласин.

11.      Яшнобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (Л.Темиров) Яшнобод тумани молия бўлими (Б.Низомитдинов), туман сайлов комиссияси (А.Хайдаров) туман ҳокими ўринбосари  (Ш.Зуфаров) билан биргаликда – халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида депутатлар сайловини ўтказиш учун талаб этиладиган харажатларни туман сайлов комиссияси томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоблар асосида Яшнобод тумани маҳаллий бюджети параметрлари ёки шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан туман ҳокими қарори асосида маблағ ажратилсин.

12.      Яшнобод тумани ҳокимлигининг матбуот хизмати (А.Махмудов) – мазкур қарорнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласинлар.

13.      Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман сайлов комиссияси раиси А.Хайдаров зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари                                                          

Яшнобод тумани

   Кенгаши раиси ўринбосари                                                  С.Насретдинов