Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг қарори

Яшнобод тумани ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларини ишлатилиши тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунини 24-моддаcига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг  2022 йил 14 январдаги 03/03-05-32/100-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши,

 Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 14 январдаги03/03-05-32/100-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашиниг 2021 йил 29 сентябрдаги“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларини йўналтириш тўғрисида”ги 66-14-203-Q/21-сонли қарорига асосан 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағларнинг сарфланиши 1-иловага мувофиқ;

2022 йил феврал ойида ўтказилиши кутилаётган ташаббусли бюджет жараёни учун Яшнобод туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтириладиган маблағлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, тумандаги бюджет ташкилотлари:

2021 йилда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ишларни амалга ошириш учун ҳисоб рақамларга ажратилган маблағларнинг тадбирлар тўлиқ амалга оширилиши натижасида бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага қайта тиклаш чораларини кўрсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (А.Махмудов), тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:

жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар миқдорини “Очиқ бюджет” ахборот портали ва оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказиш; феврал ойида тадбир бошланиши юзасидан туман марказлари ва кенг жамоатчиликнинг диққатида бўлган масканларда кўргазмавий материаллардан фойдаланган ҳолда тарғибот ишларини ўтказиш ҳамда реклама узатиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда аҳолини хабардор қилиш; тасдиқланаган ҳисоботларни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва “Очиқ бюджет” ахборот порталига юклаш чораларини кўрсин.

  1. Туман Молия бўлими (А. Назаров)га:

ўрнатилган тартибда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларига

тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

  1. Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш. Жалолова)га:

мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган маблағларни “Фуқаролар

ташаббуси жамғармаси”га ўтказиш чоралари кўрилсин.

  1. Мазкур қарор ижроси назорат қилиш Ҳалқ депутатлари Яшнобод туманКенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясига ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Л.Темиров зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг

2022 йил 16 февралдаги

II-53-15-14-203-K/22-сон қарорига

1-илова

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг

2022 йил____________даги

______________-сон қарорига 1-илова

 

Яшнобод тумани ҳокимлиги қошида очилган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» маблағларини 2021 йилда сарфланиши тўғрисида

                                                                                                                             (млн.сўм)

Т/р Ташкилот номи Тўплан-ган овозлар сони Ғолиб бўлган таклифлар Ажратилган маблағ Шартнома қилинган сумма Тўланган сумма Хақиқатда бажарилган ишлар суммаси Кредитор қарздор-лик суммаси Иқтисод қилинган маблағ суммаси
1 Яшнобод

тумани ободонлаштириш бошкармаси

29 Янги давр махалласини ички йулларини асфальт билан қоплаш 724,0 671,4 671,4 671,4 0,0 52,6
2 Яшнобод тумани ободонлаштириш бошкармаси 101 *Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасини асфальт қилиш 999,0 11,7 11,7 0,0 0,0 0,0
3 Яшнобод туман Тиббиёт бирлашмаси – марказий кўп тармоқли поликлиника 118 Яшнобод туман тиббиёт бирлашмаси иситиш қозонхонасини таъмирлаш 600,0 598,5 359,1 598,5 239,4 1,5
ЖАМИ: 248 х 2323,0 1281,6 1042,2 1269,9 239,4 54,1

 

*Изоҳ: Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасини асфальт қилиш таклифи бўйича шартнома 2022 йилда тузилади.

 

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг

2022 йил 16 февралдаги

II-53-15-14-203-K/22-сон қарорига

2-илова

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг

2022 йил____________даги

______________-сон қарорига 2-илова

 

Яшнобод тумани ҳокимлиги қошида очилган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га йуналтириладиган маблағлар миқдори тўғрисида

                                                                                                                 (млн.сўм)

Т/р Жамғарма номи «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га йўналти-риладиган жами маблағ шундан,    
2022 йил бошига жамғармадаги қолдиқ маблағ 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ

маблағлари ҳисобидан

(30 фоиз)

2022 йилучун тасдиқланган бюджет параметрлари ҳисобидан

(5 фоиз)

Бўшаб қолган (иқтисод қилинган) маблағлар
1 «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» 6 711,8 1 239,4 1 512,3 3 906,0 54,1