Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида даставвал Яшнобод туманида бюджет даромадларини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича 2022 йил 1-чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот тингланди.

Яшнобод тумани молия бўлими мудири Яшнобод тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил I-чорагида даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан манбаларни ҳаражатларга йўналтириш тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этди.

Шунингдек 59-сессияда депутатларга туман бўйича коммунал соҳада амалга оширилаётган ишларни ўзида қамраб олган ҳисоботлар тақдим этилди.

Сессияда Яшнобод тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Турғунов ва Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори Ғ.Қудратов ўз ҳисоботларини тақдим қилишди.

Депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларини беришди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.