Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг I сессиясида

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент давлат стоматология институти мажлислар залида иккинчи чақириқ Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда 2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайлов якунлари кўриб чиқилди. Туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари тузилиб, доимий комиссиялар ва уларнинг таркиби шакллантирилди.


Сессияда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзод бўйича тақдимнома кўриб чиқилди. Амалдаги ҳоким Хожиакбар Камолитдинович Тиллашайхов туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz