Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Видео онлайн тарзида ўтган сессияни туман ҳокими ва Кенгаш раиси Хожиакбар Тиллашайхов очди ҳамда олиб борди.

Унда Яшнобод  туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида секторларда ишсиз ва кам таъминланган аҳолини ихтиёрий тарзда тадбиркорларга бириктириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайховнинг карантин  даврида тумандаги ишлаб чиқариш, қурилиш, хизмат, савдо ва транспорт хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг фаолиятини босқичма-босқич тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

 

Кун тартибидаги учинчи масала — йил бошидан ташкил қилинган чиқиндининг ҳар бир турини алоҳида йиғишга мўлжалланган замонавий чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил қилиш юзасидан туман “Махсустранс” корхонаси раҳбари Ж.Тўраходжаев ҳисобот берди.

Онлайн сессияда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати