Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг X сессиясида

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг X сессияси бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида ўтган сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибида бешта масала кўрилди. Жумладан, сессияда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Лазизбек Темировнинг карантин  даврида Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш, қурилиш, хизмат, савдо ва транспорт хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг фаолиятини босқичма-босқич тиклаш масалалари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Сўнгра “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича туманда амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокими ўринбосари Феруза Раҳматуллаева ахборот берди.

Шунингдек, туман санитария эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори Шамура Халилова пандемия даврида соҳада амалга оширилган ишлар ҳисоботини депутатлар ҳукмига ҳавола этди.


Видеомулоқот тарзида ўтган сессияда депутатлар кун  тартибидаги масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати