Хотира абадий, қадр – муқаддас!

9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилмоқда.

Уларга  15 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, «Янги Ўзбекистон» мажмуасидаги «Мустақиллик монументи»нинг статуэткали қимматбаҳо совға ва Шавкат Мирзиёевнинг табриги, шунингдек, вазирлик ва идоралар томонидан таъсис этилган совғалар топширилмоқда.

Бундан ташқари, 9 май куни соат 21:00 да Тошкентда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил этилади.

Ўзбекистон бўйлаб 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисини сана муносабати билан қутлаш белгиланган.