Чиқиндилар бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани “Aлимкент” кўчаси “Дўстлик-2” метро бекати олдида чиқиндилар тўпланиб қолгани ва олиб кетилмаётгани танқид қилинганди.

Бу холат юзасидан туман ҳокимлиги тегишли чоралар кўрди ва масъул ташкилотларга муаммони бартараф этиш бўйича зарур топшириқлар берилди.

Шундан сўнг туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан мазкур ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, атроф чиқиндилардан тозаланди.