ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонининг 2-иловаси Миллий дастурига асосан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг иш режаси ишлаб чиқилган. Унда хотин-қизлар масалаллари бўйича бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Энг намунали бошланғич ташкилот-2022” кўрик танловини ташкил этиш вазифаси белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, “Энг намунали бошланғич ташкилот-2022” кўрик танловининг Яшнобод туман босқичи 29-ноябр куни соат 12:00 да 67-мактаб фаоллар залида ўтказилади.
Ушбу кўрик танловга барча корхона ва ташкилотлар ҳамда юртдошларимизни таклиф қиламиз.