ЯНА БИР БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани 4-сектор ҳудудидаги “Катта Қўйлиқ” маҳалласи аҳолиси учун мамалакатимиз Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги тантаналари арафасида яна бир қулайлик яратилди.

Мазкур маҳалла ҳудудидаги 371-сонли мактабгача таълим муассасаси капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

— Таълим муассасамизда ўтган йилнинг 1 августида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган эди, — дейди мудира Назира Аҳмедова. — “Шуҳрат максимал” масъулияти чекланган жамияти ишчиларига катта раҳмат. Уларнинг бунёдкорлик хизматлари эвазига болалар боғчамиз қайта чирой очди. Айни пайтда таълим масканимизда мавжуд 12 та гуруҳда 360 нафар ўғил-қизни қабул қилиш имконига эга бўлдик. Бу ерда болажонларимизнинг бекаму-кўст вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Бу эса таълим муассасамиз тарбиячи ва хизматчилари учун астойдил меҳнат қилиш имконини беради.

Манба: www.yashnobodnews.uz