Яна бир кўркам билим маскани барпо этилмоқда

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи тумандаги 23-, 166-, 204- ва 244-сонли умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди.

Жумладан, “Гўзал” маҳалласида жойлашган 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида капитал реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда 1227 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мазкур таълим масканида «MUHAMMADJON PORLOQ QURILISH» масъулияти чекланган жамияти қурувчиларининг пандемия даврида ишларни самарали ташкил этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Кўркам ва замонавий таълим даргоҳи шу йилнинг июль ойида қуриб битказилиши реажалаштирилган.

Шунингдек, 166-, 204- ва 244-сонли умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилига кўрилаётган тайёргарлик ва ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди. Ўз навбатида ишчи гуруҳи томонидан қилинадиган қўшимча зарур чора-тадбирлар бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати