ЯНГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилиш борасида талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча туманда яна бир хайрли ва эзгу ишга қўл урилди. Жумладан, тумандаги Хосиятли маҳалласидаги “Сувсоз” давлат унитар корхонаси ҳудудида ночор ва эҳтиёжманд оилалар учун қурилиши режалаштирилаётган янги турар-жойларга тамал тоши қўйилди.

Режага кўра, тўрт гектарни ташкил этувчи ҳудудда беш қаватли саккизта уй қурилади. Яқин келажакда ўзига хос янги бир маҳалла вужудга келтирувчи бу уйларда 1120 оила истиқомат қилади.

Манба: www.yashnobodnews.uz