“ЯШИЛ ТАШАББУС” ФЕСТИВАЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шу кунларда пойтахтимиз туманларида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Яшил ташаббус — 2019” фестивали қизғин давом этмоқда. Ушбу хайрли тадбирда Яшнобод тумани аҳолиси ҳам зўр иштиёқ ва шижоат билан қатнашяппти.

Ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида уюштирилган фестивалдан фарқли ўлароқ, бу гал тадбирнинг қайноқ маркази тумандаги “Дўстлик” истироҳат боғига кўчди. Шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармасидан яшнободликлар учун ажратилган манзарали ва мевали дарахтлар, анвойи гул кўчатлари ушбу гўзал масканда тумандаги мавжуд маҳаллалар, таълим-тарбия муассасалари учун тақсимланди ва тантанали равишда тарқатилди.

Эътиборлиси, юзлаб туп кўчатлар шу куннинг ўзида жойларга етказилиб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш учун мўлжалланган ҳудудларга ўтқазилди. Хайрли тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлими, муассаса ва корхоналар хизматчи ва ходимлари айниқса жонбозлик кўрсатишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz