ЯШНОБОДЛИКЛАР “БУНЁДКОР-2” БИЛАН КУЧ СИНАШАДИ

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати ПРО лига учрашувлари тобора ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда.

Мусобақа дебютанти “Яшнобод” жамоаси охирги турда Андижонда “Андижон-2” футболчилари меҳмони бўлди. Ушбу ўйин олдидан яшнободликлар таркибида бир қатор жиддий йўқотишлар мавжуд эди. Жумладан, дисквалификациялар туфайли тажрибали Расул Раҳмонбердиев, Аббос Саидкаримов, Амирбек Файзиев, жароҳати туфайли Рустамхон Азимов, Муҳаммад Лазиз Омоналиевлар ўз жамоадошларига ёрдам бера олишмасди. Якунда бу ўз таъсирини ўтказди. Учрашувнинг 70-дақиқасигача 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб турган яшнободликлар тажрибасизликлари эвазига 4:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди тақвимга кўра, 23-турда “Яшнобод” вакиллари ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор-2” футболчиларини қабул қилади. Ўйин 8 октябрь куни пойтахтимизнинг “Яккасарой” (собиқ “Текистильщик”) стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15.00 да бошланади.

Манба: www.yashnobodnews.uz