“ЯШНОБОД” ЖАМОАСИ ПРО ЛИГАДА ҚАТНАШИШГА ШАЙ

Шу кунларда Ўзбекистон миллий чемпионати супер лигасида баҳслар турдан турга қизғин тус олаётган бўлса, Про лига жамоалари янги мавсумга сўнгги босқич ҳозирлигини олиб боришяпти.

Айни пайтда Про лига “В” гуруҳида қатнашиш истагини билдирган пойтахтимизнинг “Яшнобод” жамоаси аъзолари янги мавсум олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини давом эттиришмоқда. Режага кўра, яшнободликлар  чемпионат ва Ўзбекистон кубоги уй учрашувларини “Яккасарой” спорт мажмуасида ўтказади.

Ҳозирда жамоа аъзолари Азиз Файзиев раҳбарлигида кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Куни кеча “Яшнобод” футболчилари Жиззахнинг “Зомин” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар.

“Чилонзор” сунъий қопламали майдонида кечган қизиқарли баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Яшнободликлардан ягона голга Рустам Азимов муаллифлик қилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz