Яшнобод туманида жойлашган «МОНОМАРКАЗ»да ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Яшнобод туманида жойлашган «МОНОМАРКАЗ»да ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Рахманкулов бошчилигида туман сектор раҳбарлари ҳамда фахрли меҳмон сифатида Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов Яшнобод туманида яшаб келаётган 100 дан ортиқ ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мазкур учрашув давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда ёшларни қизиқтирган турли саволлар юзасидан тушучалар берилди.

Учрашувда бир гуруҳ ёшларга давлатимиз томонидан ажратилган субсидия асосида компютер жамланмаси, контракт тўловлари учун сертификат, энг яхши етакчилар, беш ташаббус ғолиблари ҳамда сектор котибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.